Душанба куни "Байер" жамоа етакчиларидан бирининг жароҳат олгани ҳақида хабар берди - ҳужумкор ярим ҳимоячи Флориан Вирц касалхонага тушиб қолди. Бу борада леверкузенликлар бош мураббийи Хаби Алонсо изоҳ берди.
"Мен Вирц учун жуда афсусдаман, айниқса, у жуда яхши формада эканлигини ҳисобга олсак. Аммо ҳозир биз тўлақонли жамоа эканлигимизни ва усиз ҳам ғалаба қозонишга қодир эканлигимизни кўрсатиш учун яхши фурсат," - дея Алонсонинг сўзларини келтиради УEФА сайти.













