Кириш Регистрация
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза 0-1 Парма
08/12 22:00 Удинезе 1-2 Женоа
09/12 00:45 Торино - Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг илк мусобақалари бошланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бугун, 11 мартдан эътиборан мамлакатимизда 2025 йилги “Беш ташаббус олимпиадаси“ мусобақаларига старт берилди.

Ўйинлар дастурига биноан дастлабки мусобақалар жорий йилнинг 11-13 март кунлари маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида шашка бўйича биринчи босқич мусобақалари бўлиб ўтади.

Спорт вазирлиги ахборот хизматига кўра, “Беш ташаббус олимпиадаси” тизимидаги шашка мусобақаларининг илк босқич мусобақаларида иштирок этиш учун 500 минг нафарга яқин ёшлар рўйхатдан ўтган.

Айтиш лозим, бу йилги “Беш ташаббус олимпиадаси”да мамлакатимиз маҳаллаларида истиқомат қилаётган 14-30 ёшлилар спортнинг енгил атлетика, шахмат, футбол, мини-футбол, волейбол, стритбол, гимнастрада, армрестлинг, гандбол, воркаут ва адаптив спорт турлари баҳсларида иштирок этиши, ўз иқтидорини намойиш этиши мумкин бўлади.

Давлатимиз раҳбарининг “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга қаратилган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг бу йилги мусобақалари чинакам спорт ва саломатлик байрами кўринишини олиши тайин. Ушбу ўйинлар орқали яна юзлаб янги-янги истеъдодлар кашф этилиши мусобақаларнинг янада эътиборли эканидан далолат, дейиш мумкин.

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг илк мусобақалари бугун шашка баҳслари билан бошланган бўлса, унинг сўнгги баҳслари август ойида футбол бўйича “Давлат Хавфсизлик хизмати кубоги” ўйинлари билан якунланади.

Оммавий спортни ривожлантириш асносида маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар орасидан жисмонан бақувват, иқтидорли, туғма истеъдоди бор ёшларни саралашга қаратилган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг бу йилги катта карвони ўзбек спортининг халқаро майдондаги янги ғалабаларини таъминлашга ҳисса қўшадиган маҳоратли спортчилар авлодини камолга етказиши билан аҳамиятлидир.

Киритилди: 10:49, 11.03.2025.
Ўқилди: 1071 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.