Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Виктор Дьокерешнинг ёзги трансфер нархи маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

“Спортинг” ҳужумчиси Виктор Дьокереш ёзда Португалия клубини тарк этишга қарор қилди. Diario Sport хабарига кўра, футболчи трансфер жараёнини муаммосиз ва тартибли ўтказиш учун клуб билан баъзи тафсилотларни муҳокама қилиб бўлган.

Олдин эришилган келишувга кўра, унинг 100 миллион евро товон пули фақат қишки трансфер ойнаси вақтида амал қилади. Бироқ, агар у мавсум охиригача клубда қолса, ёзги трансфер нархи сезиларли даражада арзонлашишига ҳам қарор қилинган. Натижада манфаатдор клублар энди уни камида 65 миллион евро ва максимал 75 миллион евро эвазига сотиб олишлари мумкин.

Муҳими, агар таклиф минимал миқдорга тўғри келса, Дьокереш ўзининг кейинги клубини танлаш ҳуқуқига эга. Унинг устуворлиги Премьер-лигага қайтиш бўлиши мумкин.

Жорий мавсумда швед “Спортинг” сафида барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол урди ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 17:56, 11.03.2025.
Ўқилди: 914 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [9893]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4525]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [2739]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2668]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2564]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1958]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [1950]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1587]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1414]

"Реал" юлдузлари Клопп ва Моуриньо ўртасида танлов қилишди - тафсилотлар [1301]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик