Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Жамоамизни биргаликда қўллаб-қувватлаймиз!» – Самарқанд вилояти ҳокими «Динамо» тақдимот маросимида иштирок этди

Баҳо:
+ | -

11 март сешанба куни «Динамо» ПФК жамоасининг тақдимот маросими ўтказилди.

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар маркази катта залида ўтказилган маросимда жамоадан ташқари, клуб раҳбарияти, вилоят ҳокимлиги, мухлислар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Маросим давомида клуб матбуот хизмати томонидан «Динамо»нинг энг муҳим голлари ёдга олиниб, ҳар бир футболчи ўзига хос тарзда таништирилди. Эътиборлиси, таништирув маросимига Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Адиз Бобоев ҳам вақт топиб, кечроқ бўлса-да, етиб келганини бутун зал қарсаклар билан қарши олди. Унгача футболчиларга янги либосларни Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Ҳусан Тўхтаев ва бош мураббий Вадим Абрамов мухлисларнинг олқишлари остида топширишди.

«Динамо» жамоамизни биргаликда қўллаб-қувватлаймиз! Вилоят аҳли ва барча самарқандлик футбол мухлисларининг «Динамо»дан умиди катта. Вилоят ҳокимлиги томонидан қандайдир ёрдам керак бўлса, биз тайёрмиз. Стадионимиз барча талабларга жавоб беради, маблағ масаласида ҳам жамоада муаммо йўқ. 2025 йилги мавсум «Динамо» учун муваффақиятли бўлсин. Жамоамизга омад ва зафарлар тилаймиз!», - деди вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Музаффарович.

Шундан сўнг, Вадим Абрамов жамоа номидан Адиз Бобоевга 72-рақамли клуб либосини совға қилди. Тадбирда клуб бош ҳомийси «Agromir Buildings»га вилоят ҳокимлиги ва жамоа номидан миннатдорчилик билдирилди. Фахрий мухлислар номидан Ҳамроқул Рофеев, ашаддий ишқибозлар номидан фан-клуб раҳбари Шавкат Бурҳонов сўзга чиқиб, бу йил «Динамо»ни ўзгача тарзда қўллаб-қувватлаш мақсад қилинганини айтиб, мухлислар номидан вилоят раҳбарига миннатдорчилик билдирди. Маросим якунида барча мухлислар 15 март кунги «Динамо» - «Машъал» ўйинига таклиф этилди.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 02:46, 12.03.2025.
Ўқилди: 794 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.