Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

КОНКАКАФ Чемпионлар Лигаси. Суарес ва Месси голлари «Интер Майами»ни чорак финалига олиб чиқди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

13-мартдан 14-мартга ўтар кечаси Ямайка пойтахти Кингстонда жойлашган "Парк Индепенденс" стадионида КОНКАКАФ Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичининг жавоб ўйини бўлиб ўтди.

Унда маҳаллий "Кавальер" жамоаси АҚШнинг "Интер Майами" клубига қарши баҳс олиб борди. Меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди (биринчи ўйин ҳам 2:0 ҳисобида "Интер Майами" фойдасига ҳал бўлган эди).  

37-дақиқада "Интер Майами"нинг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суарес ҳисобни очди. 90+2-дақиқада эса 53-дақиқада унинг ўрнига майдонга тушган Лионель Месси ўйинга нуқта қўйди.  

КОНКАКАФ Чемпионлар Лигаси чорак финалида "Интер Майами"нинг рақиби яна бир АҚШ клуби – "Лос-Анжелес" ФК бўлади.

КОНКАКАФ Чемпионлар Кубоги, 1/8 финал, жавоб ўйини
"Кавальер" - "Интер Майами" - 0:2
Голлар: Луис Суарес (37), Лионель Месси (90+2)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:20, 14.03.2025.
Ўқилди: 2350 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик