Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

Ла лига. «Реал» Мбаппенинг дубли эвазига «Вильярреал» майдонида қийин ғалабага эришди

Баҳо:
+1 | -

Испания чемпионатининг 28-тури доирасида «Вильярреал» ўз майдонида «Реал» клубини қабул қилди. Мадридликлар 3 кун илгари "Атлетико"га қарши 120 дақиқа давом этган Чемпионлар лигаси баҳсида катта куч йўқотгани сезилди.

Учрашувдаги ҳисобни эса мезбонлар очишди. Баҳснинг 7-дақиқасида Хуан Фойт "Реал" дарвозасини ишғол қилди. Танаффусга қадар эса "Қироллик клуби" яратилган вазиятлардан ўта усталик билан фойдаланди. Килиан Мбаппе 17 ва 23-дақиқаларда йўллаган зарбаларини мезбон жамоа дарвозабони қайтара олмади.

Иккинчи бўлимда устунлик тўлалигича "сариқ сувости кемаси" томонида бўлди. Улар иккинчи таймда нақ 14 та зарба йўллашди. Тибо Куртуа 4 та сэйв намойиш этган бўлса, 10 та зарбага аниқлик етишмади.

Жуда ҳам чарчаб қолган "Мадрид" футболчилари бир амаллаб ғалаба сақлаб қолишди ва ўз ҳисобига муҳим 3 очкони қўшиб қўйишди.

28-тур якунларига кўра, "Вильярреал" Ла Лига турнир жадвалининг 5-ўрнида бормоқда ва 44 очко жамғарган. Шунингдек, "Реал Мадрид" ҳам 28 та ўйин ўтказган ҳолда 60 очко билан мусобақа пешқадами бўлиб турибди.

Испания Ла лигаси, 28-тур
"ВИЛЬЯРРЕАЛ" - "РЕАЛ МАДРИД" - 1:2
Голлар: Фойт, 7 (1:0); Мбаппе, 17 (1:1); Мбаппе, 23 (1:2)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:35, 16.03.2025.
Ўқилди: 1746 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.