Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"Астон Вилла"нинг собиқ бош мураббийи "ПСЖ"ни огоҳлантирди

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" ва "Астон Вилла" клубларининг собиқ бош мураббийи Тим Шервуд ўз интервьюсида "ПСЖ" Чемпионлар лигаси чорак финалида собиқ жамоаси билан учрашганда нимани кутиши кераклигини айтди.

"Хўш, Унаи Эмери Европа футболидаги энг яхши мураббийлардан бири, у буни Европа Лигасида кўп маротаба исботлаган.

У собиқ жамоасига қарши ўйнайди ва у аниқ режага эга бўлади. Бу ўйин вақтида бирор нарса иш бермаётганини кўрса, тактикани тўғрилашни биладиган мураббийлардан бири. Унинг жамоаси жуда иқтидорли ва жароҳатланган футболчилар ҳам бор. Пау Торрес ҳимоя марказида асосий ўйинчи бўлади. Қолаверса, улар январ ойида ҳужумкор позицияларини сезиларли даражада мустаҳкамладилар.

Демак, "ПСЖ" учун осон бўлмайди. Аслида бу ҳар икки жамоа учун ҳам осон ўйин бўлмайди, лекин башорат қилишга мажбур бўлганимда, “ПСЖ”нинг бироз устунлиги борлигини айтган бўлардим", - деди Шервуд.

Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган “Астон Вилла” – “ПСЖ” учрашувлари 9 ва 15 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Киритилди: 20:15, 17.03.2025.
Ўқилди: 1733 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13603]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6845]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5483]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5147]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3555]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2667]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2084]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2018]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1824]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик