Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Жалолиддин Машарипов: «Агар ЖЧга чиқсак, қолган ўйинчиларда ҳам Европа клубларига ўтиш имконияти ошади»

Баҳо:
+ | -1

Эроннинг "Истиқлол" клуби ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон терма жамоасинниг бугунги машғулотида ОАВ вакиллари билан суҳбатда бўлди.

"Терма жамоада тайёргарлик учун кўп вақт йўқ. Шунга қарамасдан, терма жамоа муҳитига тезроқ киришиб олишимиз керак. Чунки олдимизда жуда ҳам керакли ва муҳим ўйинлар турибди. Худо хоҳласа, тайёрмиз.

Абдуқодир "планка"ни жуда ҳам кўтариб юборди. Бундан хурсандмиз. Агар жаҳон чемпионатига чиқсак, бу ҳолат ўзбек футболчиларига ҳам, ўзбекистонлик мухлисларга ҳам яхши бўлади. Боиси, Европа футболи мутахассислар энди ўзбекистонлик ўйинчиларни диққат билан кузатишади. Натижада бошқа футболчиларнинг Европа клубларига ўтиш имконияти ошади. Остон Ўрунов, Аббос Файзуллаев каби ўйинчиларда бунинг учун катта имконият бор.

Қирғизистон — яхши рақиб. Уларни ҳурмат қиламиз. Ҳозирги пайтда рақибни менсимасдан майдонга тушсак, ютқазиб қўйишимиз мумкин. Бундай ўйинларнинг кўпини кўрганмиз. Лекин ўз уйимизда қандай жамоа эканимизни, қандай футболчиларга эга эканимизни, қандай мухлисларимиз борлигини кўрсатиб қўйишимиз керак. Мухлисларимиз биздан ғалаба кутиб турганини биламиз. Уларни хурсанд қиламиз, деган умиддаман", — деди Жалолиддин Машарипов.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 23:04, 18.03.2025.
Ўқилди: 9259 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2064]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2047]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2013]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1742]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1684]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1651]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1565]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1546]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1487]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1480]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик