Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Эрон ғалабани байрам қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Эрон футболидаги атмосфера терма жамоа Қатарни мағлуб этиб қайтганидан сўнг анча ижобий тарафга ўзгарган, деб ёзади teammelli.com сайти. Қуйида нашр эълон қилган мақолани келтирамиз.

Эрон футболи атрофида бугун байрам ва тантаналар, аммо бош мураббий Карлос Кейруш олдида футболнинг ичида қилиниши керак бўлган ишлар кўп ҳали. Буни португалиялик мураббийнинг ўзи ҳам тасдиқлайди: "Жанубий Кореяда билан ўйиндан кейингина байрам қиламиз", деди Кейруш форс матбуотига берган интервьюсида.

Ҳа, Эрон ОАВ Доҳадаги ғалабадан том манода фахрланмоқда. Форс матбуотининг ёзишича, мураббий танлаган тактика натижаси ўлароқ муваффақиятга эришилган. Аксарият нашрлардаги мақолаларда терма жамоа кўпроқ гол ура олган бўларди, қабилида муносабат билдирилмоқда. Аммо шу билан бирга, биргина голнинг нақадар аҳамиятли экани ҳам қайд этилади.

Матбуотда чоп этилаётган кўпдан кўп интервьюлардан бири Эрон термасини тарихда биринчи ЖЧга олиб чиққан Ҳешмат Моҳажерани билан уюштирилган. Ушбу мутахассис форсларни Аргентина-1978га етаклаб боргани билан тарихда қолган. Унинг айтишича, Қатарга қарши учрашув унинг "Карлос Кейруш терма бошқарувини қўлга олганидан буён кўрган энг яхши ўйини" бўлган.

Шунингдек, терма жамоа собиқ бош мураббийи Маҳмуд Явари ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашади: "Доҳадаги ўйин олдидан тайёргарлик жараёнида Уммонга имконият бой берилганидан сўнг танқидлар жуда кўп янграганди, лекин бош мураббий ва футболчилар ажойиб "қайтиш"ни намойиш этиб беришди".

Журналистлар терма жамоа собиқ футболчиси ва сардори Афшин Пейрованининг ҳам фикрлари билан қизиқишган: "Кейрушнинг терма жамоа ҳимоясини "Истиқлол" вакиллари билан қуриш қарори жуда оқилона бўлди. Чемпион жамоа ҳисобланган "Истиқлол" совринларни қўлга киритишида энг яхши ҳимоя чизиғига эга бўлгани муҳим аҳамият касб этади."

Эрон терма жамоасини 1998 йилги Жаҳон чемпионатига олиб чиққан Мельбурндаги тарихий голлар муаллифлари - Карим Багерий ва Худодод Азизий Доҳадаги ўйин вақтида федерация меҳмони бўлишган. "Кейинги ҳафта сешанба куни Ливанни мағлуб этиш катта қийинчилик туғдирмайди, бироқ Кейруш жамоанинг баъзи камчиликларини ўткирроқ ва жисмоний жиҳатдан кучлироқ футболчилари билан тузатиши лозим. Чунки бизни қудратли Кореяга қарши оғир ўйин кутмоқда", дейди Азизий.

Ўз навбатида, учрашувдаги ягона гол муаллифи Ризо Гучаннажот ҳам эътиборда четда қолгани йўқ: "Ҳисобдаги устунликни терма жамоамиз томонига ўзгартира олганим ва жамоадошларимнинг гол уриш учун жуда яхши ҳаракат қилишганидан хурсандман".

Нашр мақоласини қуйидаги сўзлар билан якунлаган: "Ёқимли мақтовлар орасида Ливанга қарши ўйиндаги озгина бўлса-да хавф қолиб кетяпти. Доҳадаги ширин ғалаба ҳаёлида юрган жамоа Ливаннинг кучли иштиёқи олдида мағлуб бўлиши ҳам, кейин сабаб ахтариб ҳайрон қолиши ҳам мумкин..."

Манба: www.teammelli.com
Киритилди: 12:11, 08.06.2013.
Ўқилди: 6708 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7366]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2919]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1945]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1784]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1729]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1604]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1593]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1546]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1536]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1491]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик