Кириш Регистрация

Серхио Агуэро: «Аргентина ғалабага муносиб эди»

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Серхио Агуэро кеча бўлиб ўтган жаҳон чемпионати саралашининг Колумбияга қарши кечган баҳси (0:0) ҳақида фикр билдирар экан, жамоасининг ғалабага муносиб бўлганини айтиб ўтди.

«Биз бу ўйинда ғалаба қозонишга муносиб эдик, лекин афсус бундай бўлмади. Бироқ энг муҳими — биз жаҳон чемпионатига яқинлашдик. Олға, Аргентина!»,- деб ёзади ҳужумчи ўзининг twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Буэнос-Айресда бўлиб ўтган учрашувни бошқариб борган ҳакам 26-дақиқадаёқ ҳар икки терма жамоанинг футболчилари Гонсало Игуаин ҳамда Кристиан Сапатани майдондан четлаштирган эди.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 12:28, 08.06.2013.
Ўқилди: 2943 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.