Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

ЖЧ-2026га яна бир қадам яқинлашдик. Қирғизистон кичик ҳисобда мағлуб этилди

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқичи 7-туридан ўрин олган учрашув бугун, 20 март куни бўлиб ўтди.

“Бунёдкор” стадионидаги учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон миллий жамоалари тўқнаш келди.

Учрашувнинг биринчи бўлими сокинроқ бошланган бўлса-да, 20 дақиқа ўтгач ўзбекистонликлар фаолликни оширди. Бу эса 24-дақиқага келиб самара берди.

Шомуродовнинг узатмасидан сўнг Алижонов олдинга қараб ўтаётганда унга нисбатан қўполлик ишлатилди. Натижада қирғизистонлик ҳимоячига қизил карточка кўрсатилди ва пенальти белгиланди. Бироқ ушбу пенальтидан Элдор Шомуродов фойдалана олмади: "Рома" футболчисининг зарбасини қирғизистонлик посбон қайтаришга муваффақ бўлди.

Шундан сўнг ҳам Ўзбекистон МТЖ қатор имкониятларга эга бўлди. 40-дақиқага келиб ташкил этилган ҳужумлар самарасини берди. Аббосбек Файзуллаевнинг узатмасидан сўнг Ҳожиакбар Алижонов тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлим аввалида қирғизистонликлар фаоллик кўрсатган бўлса-да, ўзбекистонликлар тезда вазиятни ўз қўлларига олди. Яратилган қатор хавфли вазиятлар натижа бермади.

Элдор Шомуродов томонидан урилган гол ҳам ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон МТЖ навбатдаги ғалабасини қўлга киритди ва 16 очко билан гуруҳдаги 2-ўринни мустаҳкамлаб олди.

ЖЧ-2026 саралаш. "А" гуруҳи, 7-тур
ЎЗБЕКИСТОН - ҚИРҒИЗИСТОН - 1:0
Гол: Ҳожиакбар Алижонов (40)
Ноаниқ пенальти: Элдор Шомуродов (27, дарвозабон)
Четлатиш: Саид Дациев (24)

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:12, 20.03.2025.
Ўқилди: 3648 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3632]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3279]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2961]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2946]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [2898]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [2222]

Нидерландия дарвозабони Марокашга қарши ўйинда пенальтилар сериясида автогол муаллифига айланди (фото) [2141]

Родри операция қилинади [2059]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1865]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/16 финалидаги Германия ва Парагвай учрашуви имкониятларини баҳолади [1819]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик