Хорватия терма жамоаси ҳужумчиси Анте Будимир Миллатлар лигаси 1/4 финали биринчи учрашувида Франция устидан қозонилган ғалаба (2:0) ҳақида фикр билдирди.
"Бу ҳақиқатан ҳам катта ғалаба, якшанба куни бўлиб ўтадиган жавоб учрашуви олдидан жуда муҳим ютуқ. Биз биринчи ўринда эдик ва мен учун ҳеч кимни ажратиб кўрсатиш қийин. Бундай бирдамликсиз Франция термаси каби рақибларга қарши ғалаба қозониб бўлмайди.
Якшанба бутунлай бошқача ўйин бўлади. Аслида фақат биринчи бўлим тугади. Биз ҳужумда максимал концентрация, куч ва тажовузкорликни сақлашимиз керак", - дея Будимир сўзларини келтиради УEФА матбуот хизмати.
Жавоб ўйини 23 март, якшанба куни Францияда бўлиб ўтади.