Кириш Регистрация
21/03 04:00 Парагвай 1-0 Чили
21/03 05:45 Бразилия 2-1 Колумбия
21/03 06:30 Перу 3-1 Боливия
22/03 02:00 Эквадор - Венесуэла
22/03 04:30 Уругвай - Аргентина

Дешам: "Чарчоқ бизни енгиб қўйди"

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Миллатлар лигаси 1/4 финали биринчи ўйинида Хорватиядан учралган мағлубият (0:2) ҳақида фикр билдирди. Жавоб ўйини 23 март куни бўлиб ўтади.

"Аввалига бизда яхши эпизодлар бўлган бўлса, кейин жуда кўп камчиликларга йўл қўя бошладик. Меньян пенальтини қайтарганидан кейин ҳам вазиятдан унумли фойдалана олмадик. Бугун бахтли бўлиш учун жуда кўп сабаблар бор деб айта олмайман. Хорватия жуда ўйнади. Иккинчи бўлимда ўзимизни яхшиладик. Аммо умуман олганда, ўйинга бўлган муносабатимиз бизни тушкунликка солиб қўйди ва бунинг учун рақибимиз жазолади. Балки бошқа ўзгаришларни амалга оширишим керак эди, лекин барибир танаффусдан кейин яхшироқ ўйнадик. Ҳаммаси биринчи бўлимда кўплаб хатоларга йўл қўйганимиздан бошланди. Кейин чарчоқ бизни енгди. Кўп жиҳатдан натижа биринчи бўлимда олдиндан белгилаб қўйилганди. Жавоб ўйинида ўйинни ҳар томонлама яхшилашимиз керак. Таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга ошираман, аммо улар қандай бўлишини ҳозирча билмайман. Кўрамиз, ўша вақтгача ҳаммаси қандай бўлишини кўрамиз", - деди Дешам УЕФА матбуот хизматига.

Киритилди: 13:04, 21.03.2025.
Ўқилди: 434 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz