Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

"Барселона" бу йил "Камп Ноу"га қайтмайди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бу мавсумда "Камп Ноу"га қайтмайди. Шу муносабат билан клуб "Монтжуик"даги абонентлик чипталарининг амал қилиш муддатини 2024/25 йилги мавсум охиригача узайтирди.

Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

"Кўк-анорранглилар" дастлаб 2024 йил охиригача ўз рамзий стадионида уй ўйинларини ўтказишга қайтишни режалаштирган эди. Бироқ, аренани реконструкция қилиш доимий равишда кечиктирилади.

Каталонияликлар ўзларининг socios (клуб аъзолари)га 2024/25 йилги мавсумда Ла Лига ва Чемпионлар лигасининг қолган барча ўйинлари бўлиб ўтадиган "Монтжуик"даги абонементлари узайтирилгани ҳақида хабар бериш учун электрон почта хабарларини юборишди.

"Барселона" президенти Жоан Лапорта клубнинг 125 йиллиги муносабати билан "Камп Ноу"нинг қайта очилиши 2024 йилнинг 29 ноябрида бўлиб ўтиши кераклигини айтди. Бироқ, бу режалар ўтган йилнинг октябрь ойида бекор қилинди.

Лойиҳани якунлаш муддати 2024/25 йилги мавсумнинг иккинчи ярмига кўчирилди, аммо бу режалар ҳам амалга ошириб бўлмайдиган бўлиб чиқди. "Барселона" ва "Limak" қурилиш компанияси 2026 йил июнь ойининг янги тугаш санаси ҳақида келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, “Камп Ноу”ни реконструкция қилиш, сиғимини 105 000 кишигача ошириш 2023 йилнинг июнь ойида бошланган эди. Ўшандан бери "Барселона" 55 000 томошабинга мўлжалланган "Олимпия" стадионида ўйнамоқда.

Киритилди: 16:07, 21.03.2025.
Ўқилди: 1860 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4489]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4303]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2464]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2284]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2015]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1973]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1572]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1561]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1496]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1407]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик