Кириш Регистрация
21/03 04:00 Парагвай 1-0 Чили
21/03 05:45 Бразилия 2-1 Колумбия
21/03 06:30 Перу 3-1 Боливия
22/03 02:00 Эквадор - Венесуэла
22/03 04:30 Уругвай - Аргентина

Эдегор Холанд ва Исакни солиштирди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор ҳужумчилар Эрлинг Холанд ва Александр Исак ҳақида қандай фикрда эканини айтди.

"Канонирлар" сардори Норвегия терма жамоасида "Манчестер Сити" юлдузи билан ўйнайди, "Ньюкасл"даги швециялик билан эса "Реал Сосьедад"да бирга фаолият олиб борган.

"Холанд ва Исак рақиб жарима майдони ичида ва унинг ёнида жуда хавфли, кўп гол уришади. Улар бир-биридан ўйин услуби билан фарқ қилади, лекин иккаласи ҳам голеадор сифатида жуда яхши.

Иккаласи билан ўйнаш бахтига муяссар бўлганман. Эрлингнинг доимий рекордлари ўзи ҳақида гапиради, аммо Александр ҳам ажойиб ўйинчи, у ажойиб мавсум ўтказмоқда," - дея Эдегорнинг сўзларини келтиради инглиз ОАВ.

Киритилди: 17:49, 21.03.2025.
Ўқилди: 1188 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz