Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Эрон матбуоти: Ўзбекистон терма жамоаси легионерлари эронлик легионерлардан илгарилаб кетишди

Баҳо:
+1 | -

2026 йилги Жаҳон чемпионатига саралашнинг учинчи босқичи 8-турида Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув билан давом этади. Ҳозирча Эрон 19 очко билан пешқадам, Ўзбекистон эса 16 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон миллий жамоаси анча ривожланди ва жорий йиғинга таклиф этилган 26 футболчидан 10 нафари легионер ҳисобланади. Уларнинг ҳар бири ўз жамоасида муҳим ўрин тутади.

Эрон Премьер-лигаси етакчи
Ҳозирги кунда Тимур Кападзе бошқарувидаги Ўзбекистон терма жамоасига 7 та мамлакатда фаолият олиб бораётган 10 нафар легионер чақирилган. Улар Эрон (3), Россия (2), Саудия Арабистони, БАА, Италия, Англия ва Озарбайжонда фаолият юритади.

Эрон чемпионатида тўп тепаётган Ўткир Юсупов, Жалолиддин Машарипов ва Остун Ўрунов миллий жамоага чақирилган. Шу боис, легионерлар орасида Эрон лигаси энг кўп вакилга эга. Лекин, Машарипов дисквалификация сабабли Эронга қарши баҳсда ўйнай олмайди. Ўруновнинг Эронга қарши ўйинда иштирок этиши сўроқ остида.

Европанинг топ-5 лигаларидаги ютуқлар
Ўзбекистон футболи жорий мавсумда икки катта ютуққа эришди. 21 ёшли ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанoв қишки трансфер ойнасида "Ланс"дан "Манчестер Сити"га ўтди ва Пеп Гвардиола ишончи билан асосий таркиб футболчисига айланди.

Ҳужум чизиғида эса Элдор Шомуродов бор. "Оқ бўрилар" сардори яна юқори савияда ўйнамоқда ва "Рома" сафида зўр натижалар кўрсатмоқда. 29 ёшли футболчи Эронга қарши ўйинда Ўзбекистоннинг асосий ҳужумчиси бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Европанинг кучли бешлик чемпионатида икки вакилга эга, Эрон эса ҳозирда фақатгина биргина — "Интер"да ўйнаётган Меҳди Таремийга эга. Аммо Таремийнинг "Интер"даги аҳволи ҳозир унчалик яхши эмас.

Ўзбекистон таркибида легионерларнинг муҳим ўрни
Ўзбекистоннинг Қирғизистонга қарши охирги учрашувида асосий таркибда 7 нафар легионер майдонга тушди. Улар қуйидагилар:

- Ўткир Юсупов ("Фулад")
- Абдуқодир Ҳусанoв ("Манчестер Сити")
- Рустам Ашурматов ("Рубин Қозон")
- Отабек Шукуров ("Ал-Файҳа")
- Аббосбек Файзуллаев ("ЦСКА")
- Жалолиддин Машарипов ("Истиқлол")
- Элдор Шомуродов ("Рома").

Шу билан бирга, Эрон терма жамоаси БААга қарши ўйинда фақат 5 нафар легионерни майдонга туширди.

Манба: www.football360.ir
Киритилди: 17:09, 23.03.2025.
Ўқилди: 12429 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Россиялик дарвозабон ФИФА қарори орқали Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин [3259]

Беҳруз Каримов еврокубокларда дебют қилган ўйинда «Лугано» иродали ғалабага эришди [2902]

“ПСЖ”га қарши ўйинда Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди? [2717]

“Реал” 2027 йилда топ-ҳимоячи билан шартнома имзолайди — Романо [2606]

Луис Энрике «Барселона» билан ўйин олдидан муҳим фикр билдирди [2352]

Флик «Барселона»да де Йонг бўйича кутилмаган қарор қабул қилди [2261]

Чемпионлар лигасининг бош фаворити аниқланди: «Барселона» — иккинчи, «Реал» — бешинчи [2255]

«Реал» «Рома»га қарши фантастик камбэк эвазига Чемпионлар лигаси рекордини янгилади [1940]

«Барселона» футболчиси январь ойида клубни тарк этиш ҳақида ўйламоқда — сабаби маълум бўлди [1824]

Журналист 13 ёшли Месси ҳақидаги скаутлик ҳисоботларини эълон қилди [1653]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик