"Ливерпуль" ёзги трансфер ойнасида марказий ҳужумчиси Дарвин Нуньес бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр, дея хабар берди Football Insider.
Манбага кўра, 25 ёшли уругвайлик футболчи ҳозирда жамоадаги ролидан норози. Унга қишда Саудия клублари қизиқиш билдирганди, аммо "қизиллар" форвардни қўйиб юборишни истамаган.
Дарвин 2022 йилда "Бенфика"дан 85 миллион евро эвазига сотиб олинганди. Transfermarkt уни ҳозирда 50 миллион еврога баҳоламоқда.













