Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

"Лион" етакчиларидан бири "МЮ"га ўйинни ўтказиб юборади

Баҳо:
+ | -

L'Equipe хабарига кўра, "Лион"нинг иқтидорли ҳужумчиси Малик Фофана жароҳати туфайли икки ҳафтадан сўнг "Манчестер Юнайтед"га қарши Европа лигаси 1/4 финал учрашувини ўтказиб юборади.

Фофана Бельгия терма жамоаси сафида тиззаси шикастланган ва уч ҳафтага сафдан чиқади. Демак, у жума куни "Лион"нинг "Страсбург"га қарши ўйинида майдонга тушмайди, лекин бундан ҳам муҳими, у 10 апрель куни "Манчестер Юнайтед"га қарши биринчи ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Бироқ, у "Олд Траффорд"даги жавоб ўйинига тайёр бўлиши кутилмоқда.

Белгиялик ҳужумчи жорий мавсумда "Лион"нинг асосий ўйинчиси бўлиб, барча мусобақаларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди.

Киритилди: 15:40, 26.03.2025.
Ўқилди: 816 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.