Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

"Байер" ҳимоячиси клубдаги келажаги ҳақида ўйламоқда

Баҳо:
+ | -

Ёзда ҳимоячи Норди Мукиэле "ПСЖ"дан ижара асосида "Байер"га ўтди. Келишувда сотиб олиш имконияти кўзда тутилмаган, аммо Леверкузен клуби Мукиэле билан доимий асосда шартнома имзоламоқчи, аммо бунинг учун парижликлар билан музокаралар олиб боришга тўғри келади.

Ўйинчининг ўзи Kicker билан суҳбатда келажаги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Тўғрисини айтсам, бу ҳақда ўйламаяпман. Шунчаки, ҳар бир ўйинда, ҳар бир машғулотда бу клуб учун боримни беришга эътибор қаратаман. Бу ерга келганимнинг биринчи куниданоқ менга берган ҳамма нарсалари учун.

Мен бошида тайёр эмасдим, чунки ундан олдин узоқ вақт давомида асосий таркибга кирмаган эдим. Ўтган мавсум мен учун қандай кечганини ҳисобга олсак ҳам, бу осон бўлмади. Аммо жамоадошларим ўзимни яхши ҳис қилишимга катта ёрдам беришди. Бахтли бўлсам, яхши ўйнайман.

Нима бўлишини кўрамиз, лекин улар менга берган ҳамма нарса учун жуда миннатдорман. Умид қиламанки, келажакда ҳам шундай бўлади," - деди Мукиэле.

Киритилди: 16:00, 26.03.2025.
Ўқилди: 500 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [6953]

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [4924]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4058]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3309]

«Барселона» Испания терма жамоасида Кубарси билан жуда кучли тандемда ҳаракат қилаётган ҳимоячини кўзлади [3213]

Олисе «Реал»га ўтишни талаб қилмоқда [3152]

«Барселона» Рэшфорд эвазига футболчисини «МЮ»га беришдан бош тортди [2669]

Альварес «Барселона» учун иккита топ-клубга рад жавобини берди [2659]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [2625]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [2339]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик