Кириш Регистрация

Ёш дзюдочилар Бобоновга «чақирув» ташлашди

Баҳо:
+ | -

Дзюдо бўйича сўнгги икки “Катта дубулға” турнирларининг якунига кўра ўзбек спорти учун муҳим бир фактга эътиборингизни қаратмоқчимиз. Тошкент ва Тбилиси шаҳарларида ўтган мусобақаларнинг -90 кг вазн тоифасида кечган баҳсларида ўзбекистонлик спортчилар Шаҳзодхўжа Шарипов ва Умар Бозоров олтин медални қўлга киритишди. Бу натижа -90 кг тоифасида юртимизда янги номлар етишиб чиқаётганини кўрсатмоқда.

Буни тасодиф ёки омадга бурадиганлар улар қуръада босиб ўтган йўлга назар ташлашса, бир қатор кучли номларни учратишлари мумкин. Шарипов мусобақани 2017 йилги жаҳон чемпиони, уч карра карра Олимпиада иштирокчисига қарши бошлаб, ёшлар ўртасидаги икки карра жаҳон чемпиони билан тугатди.

Бозоров эса эркаклар дзюдосида дунёнинг энг кучли терма жамоаларидан бири деб эътироф этиладиган, -90 кг вазнда сўнгги икки Олимпиадада чемпионликни ҳеч кимга бермаган Лаша Бекаурининг юрти – Грузияда курашди. Тўғри, Лаша бу гал курашмади, лекин оғир вазн тоифасида Грузияда доим кучли дзюдочилар етишиб чиққан. Тошкентдаги турнирда қатнаша олмаган Умар Тбилисида ўзига берилган имкониятдан ажойиб фойдаланди ва биринчи рақам бўлишга даъвогарлардан эканини кўрсатди.

7-8 йил аввал терма жамоамиздаги муаммоли вазн бўлиб келган мазкур тоифа бугунги кунда энг рақобатбардош, иқтидорли йигитлар жам бўлган «лига»га айланмоқда. Албатта, бу барчамизни хурсанд қилади. Янги мураббийлар штабининг иши қисқа вақт ичида кўринмоқда.

Бу икки йигит орасига жароҳатидан қутилиб, машғулотларга киришаётган Давлат Бобонов ҳам яқин орада қўшилади. Ана ундан кейин бу вазнда ички рақобат шунчаки «ёнади». Бобонов камида аввалгидек формада қайтмаса, бу рақобатда унга анча қийин бўлиши тайин.

Шубҳасиз, бунда терма жамоадаги бошқа йигитларни ҳам эсдан чиқармаслигимиз керак. Нима бўлганда ҳам, ички рақобат қанчалик юқори бўлса, халқаро майдонда натижага эришиш эҳтимоли ортади.

Янги Олимпия циклида терма жамоамиздаги ҳар бир вазн тоифасида ички рақобат мана шундай ортиб, мураббийлар штабига яхши маънодаги “бош оғриғи” кўпайишини тилаб қоламиз.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 16:38, 26.03.2025.
Ўқилди: 1428 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8382]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4432]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4358]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3842]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3822]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3719]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3118]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2823]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2674]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2440]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик