Кириш Регистрация

Скалони Рафиньянинг сўзларига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Лионель Скалони Аргентина ва Бразилия ўйини олдидан Рафиньянинг сўзларини кечирди.

Эслатиб ўтамиз, "пентакампеонлар" қанот ҳужумчиси Рафинья Диас Бразилия Аргентинани "майдон ичида ва ташқарисида" енгишини айтган эди. ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги ўйин "альбиселесте"нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

"Бу Бразилия ва Аргентина ўртасидаги ўйин, бундай баёнотлар бериш керак эмас. Аммо биз бунинг учун шундай ўйнамадик. Мен Рафиньяни кечираман, чунки у буни атайлаб қилмаганини биламан. У ўз терма жамоасини ҳимоя қилмоқда.

Охир-оқибат, бу баёнотлар билан ёки уларсиз Аргентина ўз футболини ўйнамоқчи эди ва мен уни кечираман, чунки ишончим комилки, у ҳеч кимни хафа қилишни истамаган," - деди Аргентина терма жамоаси бош мураббийи.

Киритилди: 05:43, 27.03.2025.
Ўқилди: 2458 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.