Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Қозоғистонлик менежер икки ўзбекистонлик MMA жангчисини муаммони октагонда ҳал қилишга чақирди

Баҳо:
+1 | -

Октагон лигаси менежери Султан Жакупов ўзбек MMA жангчилари Одилхон Камолов ва Ҳумоюн Тўхтамуродовни шахсий низоларини профессионал жанг орқали ҳал қилишга чақирди. Бу ҳақда Sportnews нашри хабар берди.

Камолов ва Тўхтамуродов енгил вазн тоифасида жанг қилади. Уларнинг тортишуви 2022 йилда бошланган, ўшанда Одилхон бир ток-шоуда Ҳумоюнни жангга чақирган. Шундан сўнг кўча жанжали вақтида Тўхтамуродов Камоловга тарсаки туширган. Шу вақтдан бери уларнинг эҳтимолий жанги ҳақидаги гап-сўзлар тўхтамай келмоқда. Одилхон вақти-вақти билан Ҳумоюн билан жанг қилиш истагини билдирса, Тўхтамуродов доимо ўз ҳамюрти билан октагонга чиқишни истамаслигини айтиб келган.

Кўпчилик менга Одилхон Камолов ва Ҳумоюн Тўхтамуродов ўртасидаги баҳсли вазият ҳақидаги видеоларни юбормоқда. Шахсан ўзимнинг фикрим шуки, ушбу спортчилар муаммони Octagon лигасида ҳал қилиши керак. Агар улар исташса, ушбу жангни Тошкентда ўтказишимиз мумкин. Агар Ҳумоюн рози бўлса, Одилхон жанг қилишга тайёр. Ҳозир вазият шундай ривожланяптики, ҳаммасини кўчада ҳал қилишмоқда. Лекин бу нотўғри, ўзини ҳурмат қилган спортчи бундай қилмайди. Мен йигитларни ортиқча баҳсларни тўхтатиб, октагонда жанг қилиб, бу масалани ёпишга чақираман. Агар Ҳумоюн рози бўлса, бу жанг, албатта, бўлиб ўтади, деди Жакупов.

Эслатиб ўтамиз, Octagon лигасининг май ойидаги турнири Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:23, 27.03.2025.
Ўқилди: 2066 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.