"Барселона" ҳимоячиси Жюл Кунде Ла Лиганинг 27-туридан ўрин олган "Осасуна"га қарши ўйин (3:0) қолдирилганидан кейин тақвим рўйхатини тузишга масъул ташкилотларни танқид қилди.
"Мен ўйин санасидан хафаман, бу нормал ҳолат эмас. Биз тақвим ҳақида ва жуда кўп ўйинлар борлиги ҳақида кўп марта гаплашганмиз. Буни тушунмайдиганлар борлигини биламан. Мен бундай иштиёқ билан яшаганимдан бахтиёрман, лекин бу клубга ҳурматсизлик.
Шунингдек, футболчилари Будимир каби терма жамоада ўйнаган, мен билан ўйнаган ва дам олишга улгурмаган "Осасуна" ҳақида гапиряпман. Қайси клуб ҳақида гапираётганимиз муҳим эмас: "Осасуна", "Барселона", "Реал Мадрид", бу футболчиларга нисбатан ҳурматсизлик. Биз машина эмасмиз, яхши ўйнаш учун дам олиш керак. Буни нафақат Ла Лига, балки барча ташкилотлар тушуниши керак" - деди Кунде ўйиндан кейин.