Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"Бавария" АПЛда ўзини кўрсатаётган дарвозабонни сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Бавария" "Брайтон" дарвозабони Барт Вербрюггенни сотиб олмоқчи.

The Telegraph хабарига кўра, мюнхенликлар ёзда таклиф билан чиқишга тайёргарлик кўрмоқда. Қайд этилишича, немис клуби футболчининг Премьер-лигадаги сезиларли ўсишини кузатиб бормоқда.

Вербрюгген Англияга 2 йил олдин "Андерлехт"дан 16,3 млн фунт эвазига ўтганди. Айни пайтда нидерландиялик 60 миллион фунтга баҳоланмоқда.

"Бавария"нинг асосий дарвозабони Мануэль Нойер ўнг оёғидаги мушак ёрилиши туфайли ҳозирда ўйнай олмаяпти. Шу муносабат билан клуб узоқ муддатли истиқболда унинг ўрнини босиши мумкин бўлган дарвозабонлар номзодларини кўриб чиқмоқда. Вербрюгген, тахмин қилинишича, рўйхатнинг бошида. Масала шундаки, немислар уни имзолаш учун курашда рақобатчиларни ортда қолдира оладими?

Барт бу мавсумда АПЛда 27 та ўйин ўтказиб, 6 бор дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Киритилди: 05:12, 29.03.2025.
Ўқилди: 812 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик