Кириш Регистрация

Аёллар. Ўзбекистон Осиё кубоги йўлланмасини қўлга кирита олмади

Баҳо:
+-1 | -

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубоги-2014 йўлланмасини қўлга кирита олмади. Терма жамоамиз ҳал қилувчи баҳсда асосий рақибга имкониятни бой беришди.

Гуруҳнинг аввалги баҳсларида Иордания терма жамоаси Ливан ва Кувайт жамоаларини Владислав Хан шогирдларига нисбатан йирикроқ ҳисобида ютгани учун сўнгги баҳсда мезбонларни дуранг натижа ҳам қаноатлантирарди. Натижада Ўзбекистонга қарши ўйинда улар қарши ҳужум тактикасини танлашди ва 1 соат давомида қизларимизнинг чарчашини кутишди.

Терма жамоамиз мезбонларнинг ҳимоя чизиғини ёриб ўта олишмади. Ўйиннинг сўнгги 30 дақиқаси давомида эса ўз дарвозаларидан 4та гол ўтказиб юборишди. Айниқса, 57 ва 58-дақиқаларда киритилган 2та гол Хан шогирдларининг умидини бир пасда сўндириб қўйди.

Иордания терма жамоаси эса келаси йили Вьетнамда бўлиб ўтадиган Осиё кубогида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Умуман олганда, терма жамоа мазкур саралаш босқичига етарли тайёргарлик кўра олмади. Саралаш ўйинлари бошланишига 10 кун қолганида таркиб йиғилди ва 2 марта Ўзбекистон ўсмирлар (U16) терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинини ўтказиб, Иорданияга йўл олди. Иорданияликлар эса миллий чемпионат баҳсларини март ойида тўхтатиб қўйиб, 2 ой давомида терма жамоани саралаш баҳсларига қаттиқ тайёрлашди. Улар Вьетнам билан бир нечта ўртоқлик ўйинларида иштирок этишди.

Манба: www.stadion.uz.

Бизда яхшигина миллий чемпионат бору, аммо...

Киритилди: 22:55, 09.06.2013.
Ўқилди: 8367 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6445]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5300]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3581]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2675]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2269]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2216]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2183]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2175]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2106]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2035]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.