Мюнхеннинг "Бавария" клуби сардори Филипп Лам ўтган мавсумда эришилган натижалардан мамнун эканлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда немис матбуоти хабар беради.
Лам ишонадики, "Бавария" футболчиларида мотивация борасида муаммолар бўлмайди.
"Мен учун энг қувончлиси шуки, якунланган мавсумдаги муваффақиятлар - бу ҳали энг бошланиши. Бизда жуда яхши жамоа ва сифатли ўйин намойиш этадиган футболчилар бор. Ишонаманки, жамоамиз бунданда кучлироқ ўйин намойиш этаверади", дейди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, мюнхенликлар мавсум охирига истеъфога чиқарилган Юпп Хайнкес қўл остида Германия Бундеслигаси, Германия кубоги ва Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишди. Келаси мавсумни эса клуб "Барселона" собиқ бош мураббийи Пеп Гвардиола билан бошлайди.