"Лейпциг" Оливер Гласнерни бош мураббий этиб тайинлаш ҳақида ўйламоқда.
Австриялик мутахассис келаси мавсумда немис клубини бошқариши мумкин. Журналист Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, Гласнер вакиллари билан дастлабки алоқалар аллақачон ўрнатилган.
Агар у "Лейпциг"га ўтишни истаса, клуб "Кристал Пэлас"га товон пули тўлаши керак бўлади, чунки мураббийнинг шартномаси 2026 йилгача амал қилади.
Гласнер бошқарувидаги "Кристал Пэлас" АПЛда 12-ўринни эгаллаб турибди.
Аввалроқ, "Лейпциг" Марко Розенинг истеъфосини эълон қилганди. Жамоани мавсум охиригача Жолт Лев бошқаради.