"Ал-Қодисия" Саудия Арабистони кубоги финалчисига айланди.
Ярим финалда Ал-Хубар шаҳри клуби "Ар-Раэд"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. 90+2-дақиқада голга Пьер-Эмерик Обамеянг муаллифлик қилди.
Финалда "Ал-Қодисия" "Ал-Иттиҳод" билан куч синашади. Учрашув санаси кейинроқ эълон қилинади.