Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

"Локомотив" устози: "Биз фақатгина қоғозда фаворитмиз"

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" жамоаси бош мураббийи Григорий Колосовскийнинг "Олимпик" билан учрашувдан кейинги фикрларини билдирди.

"Қийин ғалаба. Бу мавсумдаги биринчи ўйин эди. Бундай босимга бой пайтларда биз интеллектуал ўйин кўрсатишимиз керак эди. Икки хил таймни кўрдик. Уларда биз жуда кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Ўйиндаги муаммоларни, хатоларни кўриб чиқамиз. Учрашувдан олдин рақиблар ҳар бир тўп учун, майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашишини кутгандик. Мавсум стартидан олдин бўлган матбуот анжуманида айтганимдек, биз бу турнирда фақатгина қоғозда фаворитмиз. Ҳар бир жамоа ғалаба қозонишга, бизни ютишга майдонга тушади. Шу сабабли ўйин биз учун оғир ўтди. Ҳа, ғалаба қозониб, 3 очкони қўлга киритдик. Бироқ ўйин сифатидан умуман қониқмадим. Ишлашда давом этамиз ва хатоларни кўриб чиқамиз. 12 апрель куни бизда Фарғона сафари кутиб турибди. Ўйин катта стадионда бўлади ва шу сабабли бунга жиддий қараш керак.

- Кейинги ўйинлар ҳам шу каби қийин ўтишини кутяпсизми?

- Ҳозирги пайтда исталган жамоа алоҳида ўйинларда рақибларига кураш таклиф қила олади. Шу сабабли навбатдаги учрашувларда ҳам қийинчиликлар бўлишини кутяпман. Чунки бу ерда ўткинчи ўйинлар йўқ. Жамоалар ўз майдонида бўладиган баҳсларда очко учун қаттиқ курашади. Фарғона сафарига жиддий тайёрланиш керак. Фарғона жамоаси, ўйинда мухлислар кўп бўлса керак. Лекин унгача бизда кубок ўйини кутиб турибди. Аввало бу баҳс ҳақида ўйлаймиз. Фарғонадаги ўйинга жуда жиддий тарзда тайёрланамиз. Бугунги ўйиндаги хатолар, айниқса, голларга олиб келган стандартлардан кейинги хатолар қай тариқа юзага келганини кўриб чиқамиз.

- Кубокдаги вазифа қандай?

- Раҳбарият томонидан вазифа қўйилган: ҳар бир ўйинда 3 очко учун ўйнаймиз. Ёш футболчилар билан ўйин бўлса ҳам ғалаба учун ўйнаймиз. Олдимиздаги ўйинга бошқачароқ кайфиятда борамиз.

- Бугун "Олимпик" таркибида иккита гол урган Жавоҳир Мубараков "Локомотив" тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг бугунги ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ҳа, голни "Локомотив" тарбияланувчиси урди. Лекин ҳозир у бизнинг жамоада эмас. Шу сабабли уларни баҳолаш ноўрин. Чунки рақиб жамоа бош мураббийи бу ҳолатга баҳо бериши керак. Лекин нега биз голлар ўтказиб юбордик? Нега ўша вазиятларда ҳимоячилар ўйнамади? Нега ҳимоячилар ўша вазиятда рақибни назоратсиз қолдирди? Муаммолар шундай" - деди Колосовский.

Киритилди: 21:19, 03.04.2025.
Ўқилди: 930 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.