Коул Палмер "Челси" сафида голли ҳаракатлар бўйича Сеск Фабрегасни ортда қолдирди.
“Кўклар”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси бугунги “Тоттенхэм”га қарши ўйинда Энцо Фернандесга голли узатма берди – бу англияликнинг январь ойидан бери илк голли ҳаракатидир.
Палмер ҳозирда "Челси" учун Премьер-лига ўйинларида 54 гол ва голли узатмада қатнашди. Палмер 2014 йилнинг ёзидан 2019 йилнинг бошигача клуб шарафини ҳимоя қилган собиқ испаниялик ярим ҳимоячи Фабрегасни (53) ортда қолдирди.













