Кириш Регистрация

"Ливерпуль" билан бундай воқеа сўнгги 4 йил ичида илк бор содир бўлди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" Англия Премьер-лигаси 31-туридан ўрин олган "Фулхэм"га қарши ўйинда сўнгги 4 йил ичида илк бор бир бўлимда учта гол ўтказиб юборди (2:3). Бу ҳақда Opta Sports статистик портали хабар бермоқда.

Портал маълумотларига кўра, мерсисайдликлар сўнгги марта 2020 йил октябрь ойида "Астон Вилла"га қарши ўйинда бир таймда учта гол ўтказиб юборган. Ўшанда учрашув "Ливерпуль"нинг 1:4 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланганди.

Эслатиб ўтамиз, "Фулхэм" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида саккизинчи ўринда бормоқда. Жамоа 31 учрашувда 48 очко жамғарган. "Ливерпуль" шунча ўйиндан сўнг 73 очко жамғариб, пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 09:23, 07.04.2025.
Ўқилди: 622 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.