Кириш Регистрация

"Реал" бир футболчисидан қутулишга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

Қанот ҳимоячиси Лукас Васкес "Реал"ни тарк этишга яқин турибди.

"Қироллик клуби" раҳбарияти 33 ёшли футболчи билан меҳнат шартномасини узайтирмасликка қарор қилди. "Todofichajes" нашри хабарига кўра, тажрибали футболчи икки клубнинг қизиқишлар доирасига киради. Испаниянинг "Севилья" ва Саудиянинг "Ал-Қодисия" клублари Лукасни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Васкес 2015 йилнинг ёзидан бери "қаймоқранглилар" сафида ўйнайди. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномасининг муддати 2025 йил июнь ойи охирида тугайди. Футболчининг трансфер нархи 3,5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Лукас Ла Лиганинг жорий мавсумида 25 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 4 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 13:54, 07.04.2025.
Ўқилди: 4195 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.