Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Ким Дэ Гил: «Ўзбекистон ғалабалар сериясини қайд этмоқда»

Баҳо:
+ | -

Жанубий Корея миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Ким Дэ Гил кореялик мухбирнинг саволларига жавоб қайтарди.

— Жамоа ўйинга қанчалик тайёр? Ўзбекистон бугун ўз олдига ғалаба қозонишни мақсад қилиб қўйган...
— Ливанни мағлуб этишимиз керак эди. Дуранг натижадан кейин терма жамоа босим остида қолди. Бош мураббий Чой Канг Хи бугунги ўйинда ғалаба қозониш учун бор маҳоратини ишга солмоқда. Бахтимизга, Ливанга қарши ўйиндан кейин терма жамоадаги муҳит яхшиланди. Ҳа, Ўзбекистон ҳам бугунги ўйинда ғалаба қозонишни мақсад қилган. Улар биринчи навбатда руҳий тайёргарликка катта эътибор қаратишган.

— Терма жамоанинг бошланғич таркиби ҳақида суҳбатлашадиган бўлсак, бугун ҳимоя чизиғида ўзгаришлар бўлиши мумкинми?
— Бугун Ким Шин Вук, Ким Бо Кюнг ва Сонг Хеунг Мин асосий таркибда тушишса керак. Ҳимоя чизиғида эса Ким Ки Хю билан боғлиқ муаммолар юзага келди. Шунингдек, марказий ҳимояда Син Кванг Хун ўрнига Ким Йнг Квон, ўнг қанотда эса Чанг Су Ким ўйнаса керак. Ярим ҳимояда Ким Чен Ву ва Ким Нам Ил ўйнайди.

— Сон Хеунг Мин машғулотларда фаол иштирок этмоқда. Ҳужум чизиғида ўзгариш бўладими?
— Ушбу футболчи Ким Шин Вукнинг ўрнида ҳаракат қилиши ҳам мумкин. Шунда терма жамоанинг тактик схемаси 4-2-3-1 ёки 4-4-1 кўринишида бўлади. Агар ҳар иккала футболчи майдонга тушса, Сон Хеунг Мин орқароқда ўйнайди. Ўзбекистонга қарши ўйинда терма жамоанинг асосий кучи айнан "Гамбург" футболчиси билан боғлиқ.

— Ливанга қарши ўйинда ҳужумчилар имкониятлар фойдалана олишмагани бизни хавотирга солди. Машғулотларда бу ҳолат устидан ишландими?
— Тўғри. Лекин бу муаммони қисқа муддат ичида ҳал қилиш қийин. Ливан дарвозасини эса омадсизлик туфайли ишғол қила олмадик. Муҳими, бизда гол уриш учун имкониятлар юзага келса, улардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

—  Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида тарихий натижа қайд этиш ниятида эканини таъкидлади. Ўзбекистоннинг ҳозирги ҳолатига қандай баҳо берасиз?
— Ўзбекистон Қатар, Эрон ва Ливан устидан кетма-кет 3та ғалабага эришди. Шунингдек, улар ўртоқлик ўйинида Хитойни мағлуб этишди. Ўзбекистоннинг бошланғич таркибида катта ўзгариш бўлмаса керак. Олдинда Улуғбек Бақоев ва унинг ортида Сервер Жепаров ҳаракат қилишини тахмин қиляпмиз. Терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов асосий эътиборни стабил ўйинга қаратмоқда. Биз Ўзбекистондан эҳтиёт бўлишимиз керак. Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда (2:2) Ўзбекистоннинг ҳужум чизиғи кескин ўзгариши мумкинлигини кўрдик.

Манба: www.ytn.co.kr
Киритилди: 07:46, 11.06.2013.
Ўқилди: 7105 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6594]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3262]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2852]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2355]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2348]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1903]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1882]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1864]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1839]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1830]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.