Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Эрон терма жамоаси аъзоси фаолияти шубҳа остида

Баҳо:
+ | -

Эрон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Абулқосим Деҳнавийнинг шу вақтгача қатнашган барча мусобақалардаги иштироки, жумладан Эрон термаси сафидаги ўйинлари ҳам шубҳа остига олинган. Бу ҳақда, Эрон футбол федерацияси тартиб-интизом қўмитасига асосланиб 10 июнь, душанба куни teammelli.com интернет-нашри хабар бермоқда.

Ушбу хабарни Эрон ФФ тартиб-интизом қўмитаси "Персеполис" клубидан олган шикоятидан сўнг кўриб чиқмоқда. Клуб томонидан федерацияга йўллаган мактубда айтилишича, ўтган мавсумда "Тракторсозий" аъзоси бўлган ва мавсум охирида эркин агентга айланган Деҳнавий "Персеполис" билан "ўзаро ички келишув"га эришган. Ваҳоланки ушбу шартнома тузиб бўлинган бир вақтда, Деҳнавий "Сепаҳон" клуби билан ҳам битим тузган, яъни Исфаҳон клубида келаси мавсум тўп суриши ҳақидаги шартномага қўл қўйган.

ЭФФ тартиб-интизом қўмитаси вакили Исмоил Ҳассанзоданинг эълон қилишча, "Персеполис" киритган шикоят ва далиллар ҳақиқий бўлсада нариги томонни эшитмай туриб тўлиқ қарор қабул қилинмайди. ЭФФ қўлидаги ҳужжутлар Деҳнавийнинг шу вақтга қадар барча мусобақаларидаги иштирокини шубҳа остига олишга тўла асос бўла олиши айтилмоқда.

"Персеполис" эса футболчининг ҳаракатидан кўрилган зарарни қоплашни талаб қилмоқда.

Футболчиларнинг бир нечта клублар билан шартнома имзолаши табиий ҳолга айланиб улгурган бўлиб, бундан ҳолда кўпинча "ички келишув" ибораси ишлатилади. Бундан ҳолатлар албатта қонун доирасидан ташқарида. Айни пайтда, баъзи манбалар ушбу келишувни шунчаки "ишонч битими" деб атаётган бўлса, бошқалар шартномаларнинг ҳақиқий ва қонуний бўлганини таъкидлашмоқда. Бу каби муаммоларда ҳар доим мана шундай бўлиб келган, аммо на федерация ва Эрон суди бу каби "ички келишувлар" ҳолатларига тўлиқ ойдинлик киритмаган. Аммо шуниси аниқки, бу ҳолатда амалдаги қонунга зид тарзда иш тутилган.

Манба: www.teammelli.com
Киритилди: 09:17, 11.06.2013.
Ўқилди: 9909 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.