"Реал" президенти Флорентино Перес "Барселона" ярим ҳимоячилари Андрес Иньеста ва Хавининг собиқ бош мураббий Жозе Моуриньо тарафларга қаратилган танқидли оҳангдаги интервьюлари хусусида фикр билдирган. Бу ҳақда El Mundo Deportivo хабар берди.
"Иньеста ва Хавининг Моуриньодан ғалабланиши сабабини биламан - улар охирги бешта "Эль-Классико"дан бирортасида ҳам ғалаба қозона олмадилар. Моуриньо ҳақ, "Барса" гегемонлиги хотима топди", дейди Перес.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Моуриньо "Барселона" ҳокимлиги тугаганлигини" айтган бўлса, кейинчалик Хави "Реал ўйини уни ғазаблантиришини", Иньеста эса Моуриньонинг "испан футболини барбод қилгани"ни айтганди.