Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Сузувчимиз АҚШдаги халқаро турнирда учта медални қўлга киритди

Баҳо:
+ | -
2-5 апрель кунлари АҚШнинг Калифорния штатида сузиш бўйича "TYR Pro Swim Series" халқаро турнири бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Париж-2024 Олимпия ўйинлари иштирокчиси Илья Сибирцев ҳам иштирок этди.

Аҳамиятлиси, Илья мусобақа доирасида учта медаль қўлга киритишдан ташқари, 1500 м масофада мамлакат рекордини ҳам янгилашга эришди.

Кумуш — 1500 м масофага эркин усулда сузиш — 15:17.89

Бронза — 400 м масофага эркин усулда сузиш — 3:49.77

Бронза — 800 м масофага эркин усулда сузиш — 7:54.91.

Шунингдек, Сибирцев 200 метр масофага эркин усулда сузиш дастурида иштирок этиб, финал босқичида 1:49.70 натижа қайд этган ҳолда 6-ўринни эгаллади.

Бундан ташқари, 1500 метр масофага эркин усулда сузиш баҳсларида Илья 15:17.89 натижа қайд этган ҳолда ушбу масофадаги Ўзбекистон рекордини ҳам янгилади. Аввалги энг яхши натижа 15:21.38 эди.

Манба: t.me/aquatics_uz
Киритилди: 20:57, 08.04.2025.
Ўқилди: 679 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик