Роберт Левандовски Чемпионлар лигаси чорак финалида "Боруссия Дортмунд"га қарши илк ўйинда (4:0) дубль қайд этди.
36 ёшли польяк бу урган икки голидан сўнг, 2018/19 мавсумида Лионель Мессидан кейин "Барселона" сафида бир мавсумда 40 та гол урган биринчи футболчи бўлди.
Роберт 45 та ўйинда яна 3 та ассист ҳам берган.













