"Барселона" ҳимоячиси Жюль Кунде жамоанинг жорий мавсумдаги муваффақияти сабабларини тушунтириб берди.
Мавсум бошланишидан олдин "кўк-анорранглилар" бош мураббийи лавозимини Хави Эрнандес ўрнига Ханс-Дитер Флик эгаллади.
"Бу мавсумда нималар ўзгарди? Менимча, Фликка тан бериш керак. У ажойиб мураббий, ўз футболини қўя олди. У жамоанинг устунлик қилишини ва юқори босим ўтказишини хоҳлайди ва биз унинг талабларини жуда яхши тушунамиз. Биз мавсум бошиданоқ доимий равишда такомиллашиб бормоқдамиз, аммо ҳали баъзи нарсаларни яхшилашимиз керак," - дея Кунде сўзларини келтиради Barca Universal.













