Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Асрга татимаган кун... Бизни кечиринг, Темур бобо!

Баҳо:
+2 | -

Асрга татимаган кун… Бизни кечиринг, Темур бобо!

Бугунги кун жуда яхши бошланди. Ёшлар терма жамоамиз чилилик тенгдошлари билан 2:2 ҳисобида дуринг ўйнаб, ҳақиқий ирода кўрсатишди. Бундан мухлисларимиз ҳам руҳланиб, кун бўйи мундиал хаёли билан ёнишди. Бир сўз билан айтганда асрга татигулик кун бўлиши кутилган эди. Лекин! Ҳа, асрга татимаган кун бўлди бугун. Қуйида мағлубиятимизнинг сабабларини излаб кўрсак.

Жапон, жапон дейсан…

Япония иқтисодий салоҳияти билан бутуб дунёда ўз ўрнига эга. Уларда ишлаб чиқаришнинг деярли ҳар бир соҳаси жуда яхши ривожланган. Фақат ҳакамлар етиштиришда эмас. Япониядан тузук ҳакам чиқмаган ва чиқмайди ҳам. Бугунги билан қўшиб ҳисобласак учинчи марта япон      ҳакамидан жабр кўрдик. Ҳакамдан олдин ҳар қандай ёмон сўзингизни қўйишингиз учун бўш жой қолдирдим. Баҳрайн билан ўйиндаги Тошимуцу Йошиданинг расвогарчилиги, Эрон билан жаҳон чемпионати саралашининг биринчи турида кечган ўйиндаги Юичи Нишумуранинг голни инобатга олмагани ва охир оқибат ўйинни ўлдиргани. Ва ниҳоят бугунги Тожи Минорунинг куракда турмайдиган қилиқлари. Гол бўлган вазиятдан олдин кореялик футболчи тўпни қўли билан ўйнаган эди. Аслида олганда мана шунақа кичик эпизодлар ўйин тақдирини ҳал қилади. Ундан кейин ҳам қатор вазиятларда ҳакам бизнинг зараримизга ишлади. Ким нима деса десин бугунги мағлубиятнинг энг катта сабабчиси бу ўйинни бошқариб борган ҳакам.

Темур бободан дакки эшитган бўлардик…

Терма жамоамиз бугун ёмон ўйнамади. Ҳа, айнан ёмон ўйнамади, яхши ўйнади эмас. Бу таркиб билан нималар қилса бўлади-а? Эҳҳее. 4-саралаш босқичи доирасида биз фақат битта гол урдик. Корея билан ўйинда ҳам иккинчи голимиз автогол бўлган эди. “Маҳаллада дув-дув гап” фильмида бир эпизод бўларди, ориқдан келган бир одам кабобхонага келиб битта кабоб сўрагани эсингизга тушади бизнинг ўйинимизни кўриб. Наҳотки бизда ҳимояни ёриб ташлайдиган ҳужумчилар бўлмаса. Бор қаерга борсангиз ҳам бор. Ахир Фарҳод Тожиевлар 5 дақиқагина ўйнайдиган футболчилар эмас ҳар ҳолда. Ёки Бўлмаса Баҳодир Насимов нимага фақат захирада ўтиради. Уларга ҳам имкон бериш керакдир, ахир. 2007 йилда бизнинг Рауф Инилеев Осиёнинг энг яхши мураббийи деб топилган эди. Айнан терма жамоанинг жуда чиройли ва ҳужумкор ўйин кўрсатгани учун мураббий қитъада тенгсиз бўлган эди. Ҳозирчи? Ҳужумкорликдан асар ҳам қолмаган. Тўғри, биз натижага эришяпмиз, лекин чиройли, ўзимизга ярашган ҳужумкор ўйин билан эмас. Қандайдир стандартлар, дарвозабонлар учун кутилмаган рикошетлардан кейин гол уряпмиз. Агар Амир Темур бобомиз бўлганларида бизни роса уришган бўлардилар. Ҳужумлар қилишга ундардилар бизни. Футболчиларимизнинг юрагида ўт солган бўлардилар…

Сўнмаган умид!

Дўстим, умидингизни сўндирманг. Буни сиздан чин дилдан илтимос қилардим. Шу йигитлар бизга шунчалик қувонч улашишди, шулар бизни мундиал ўтида ёндиришди-ку. Яна битта ўйин уларга бўлган ишончимизни сўндирмайлик. Чин дилдан ишонайлик ғалабамизга, Кореянинг ғалабасига ҳам. Агар бизни ўқиб туришган бўлса, футболчиларимизга қуйидагиларни айтмоқчиман: йигитлар биз сизларга ишонамиз!

 Ўткир Жалолхонов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:57, 11.06.2013.
Ўқилди: 10573 марта.
Фикрлар: 55 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4126]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3529]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2916]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2224]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2118]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2052]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1982]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1864]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1740]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1431]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик