“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Андре Онана Европа лигасининг 1/4 финалида “Лион”га қарши ўйинда гол уриш борасида навбатдаги хатога йўл қўйди.
“Қизил иблислар” меҳмондаги ўйиннинг 25-дақиқасида гол ўтказиб юборишди.
Айбдорлардан бири Онана эди. Opta хабарига кўра, бу камерунлик футболчининг ўтган мавсум бошидан бери голга сабаб бўлган саккизинчи хатоси бўлди.
Бу Англия Премьер-лигасидаги барча дарвозабонлар орасида энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади.













