Кириш Регистрация

"Барселона" Испания кубоги финали учун ажратилган чипталарни қайта сотганларни жиддий жазолайди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" Испания кубоги финали учун чипталарни қайта сотишни қоралади.

Турнирнинг сўнгги ўйинида каталонияликлар 26 апрель куни Севилядаги "Ла Картуха" стадионида "Реал"га қарши майдонга тушишади.

Олдинроқ "Реал" ва "Барселона"га стадион сиғимининг 40 фоизи чипталар билан таъминланиши кераклиги хабар қилинганди. Бу ҳар бир томонда 26 031 нафар мухлис бўлишини англатади. Чипталар нархи 72 дан 270 еврогача.

"Барселона" Испания кубоги финали учун мухлислар клуби аъзоларига берилган чипталарни қайта сотиш ҳолатлари аниқланганини маълум қилди. Вазият ва ушбу чипталарни қайта сотиш аниқ тақиқланганлигини инобатга олган ҳолда, клуб чипталарнинг қонунийлиги ва тўғри ишлатилишини таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўриши шарт.

Барча қайта сотилган чипталар автоматик равишда бекор қилинади ва энди "Ла Картуха" стадионига кириш учун ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Клуб барчага эслатиб ўтадики, чипталар шахсийлаштирилган ва уларни бир мобил қурилмадан бошқасига ўтказиб бўлмайди. Финал учун чипталарни сотиш тизими Испания футбол федерацияси томонидан тартибга солинади.

Талабларга жавоб бермайдиган ҳар қандай чипта ҳақиқий эмас деб топилади ва стадионга киришга рухсат берилмайди. Клуб қоидабузарлик аниқланган ҳар қандай шахс ёки ташкилотга нисбатан интизомий ёки қонуний чоралар кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади", — дейилади "Барселона" баёнотида.

Киритилди: 22:42, 11.04.2025.
Ўқилди: 2467 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4905]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4643]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4350]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3820]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3542]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3480]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3309]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2975]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2724]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2404]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик