Кириш Регистрация
15/04 00:00 Борнмут 1-0 Фулхэм
15/04 00:00 Атлетико 4-2 Вальядолид
15/04 23:59 Боруссия Д 3-1 Барселона
15/04 23:59 Астон Вилла 3-2 ПСЖ
16/04 23:30 Ньюкасл - Кристал Пэлас
16/04 23:59 Реал Мадрид - Арсенал
16/04 23:59 Интер - Бавария

"Ман Юнайтед" бу трансфер учун ўз юлдузларидан бири билан хайрлашишга тўғри келади

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" "Вулверхэмптон"нинг 25 ёшли ҳужумчиси Матеус Куньяни сотиб олиш учун ҳозирги таркибдан камида бир нафар футболчини сотиши керак бўлади. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Манбага кўра, бразилиялик футболчининг шартномасида уни 62,5 миллион фунт стерлинг (71,8 миллион евро) эвазига муддатидан олдин бекор қилиш банди бор. Таъкидланишича, "Манчестер Юнайтед" Куньяни қўлга киритиш учун вингерлар Маркус Рэшфорд, Жэйдон Санчо ва Антонини сотиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Жорий мавсумда Кунья барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол ва тўртта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transferмаркт порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 55 млн еврони ташкил этади.

Киритилди: 13:24, 12.04.2025.
Ўқилди: 1103 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz