13 апрель куни "Реал" Ла Лиганинг 31-тури доирасида сафарда "Алавес"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 19:15 да бошланади.
Карло Анчелотти бошчилигидаги Мадрид клуби мураббийлар штаби ушбу ўйин учун таркибни аниқлади.
Дарвозабонлар: Куртуа, Гонсалес, Местре.
Ҳимоячилар: Алаба, Васкес, Вальехо, Фран Гарсия, Рюдигер, Асенсио.
Яримҳимоячилар: Беллингем, Камавинга, Вальверде, Модрич, Тчуамени, Гюлер, Себальос.
Ҳужумчилар: Винисиус, Мбаппе, Родриго, Эндрик, Диас.