Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси 14 август куни Туркия билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ушбу ўйин ФИФАнинг рўйхатига олинди ва учрашув Тошкентда ўтиши тасдиқланди. Учрашув натижаси терма жамоаларнинг рейтингдаги ўрнига бевосита таъсир қилади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 58-ўринни эгаллаб турган бўлса, Туркия биздан 4 ўрин юқорида — 54-ўринни эгаллаб турибди.
Туркия терма жамоаси УЕФА минтақасида ЖЧ-2014 саралаш ўйинларида иштирок этмоқда. Улар 6та ўйиндан кейин бор-йўғи 7 очко жамғаришган. Туркларда плей-офф йўлланмаси учун курашиш имконияти мавжуд холос.
Туркия 6 сентябрь куни Андоррани қабул қилса, 10 сентябрь куни асосий рақиби — Руминия меҳмони бўлади.
Ўзбекистон терма жамоаси эса ЖЧ-2014га тўғридан-тўғри чиқа олмаса, 6 ва 10 сентябрь кунлари бўладиган бўладиган плей-офф ўйинларида иштирок этади.