Кириш Регистрация

"Комо" стадионни капитал реконструкция қилади

Баҳо:
+ | -

Италиянинг "Комо" клуби ўзининг уй аренаси Жузеппе Синигаглиа сиғимини ошириш бўйича ишларни давом эттиради.

2 йил аввал амалга оширилган модернизация натижасида аренадаги ўриндиқлар сони 7498 тадан 10500 тага кўпайди. Яқин келажакда бу кўрсаткич 12 мингтага кўтарилади ва бир йилдан сўнг арена кенг кўламли реконструкциядан ўтказилади, бунинг натижасида стадионга камида 15 минг томошабин ташриф буюриши мумкин бўлади. Лойиҳа жамоа эгалари, индонезиялик миллионер ака-ука Ҳартонолар томонидан молиялаштирилади.

Бу мавсум "Комо" учун 20 йилдан ортиқ вақтдан бери А Серияда биринчи бўлди. Испаниялик Сеск Фабрегас бошчилигидаги жамоа 32 учрашувда 36 очко жамғарган ҳолда чемпионатда ўн учинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 21:13, 14.04.2025.
Ўқилди: 566 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.