Кириш Регистрация

Мемфис Депай футболчи сифатидаги сўнгги орзуси нима эканлигини айтди

Баҳо:
+ | -

Нидерландия терма жамоаси ва Бразилиянинг "Коринтианс" клуби форварди Мемфис Депай ўз интервьюсида футболчи сифатидаги сўнгги орзуси терма жамоа сафида ЖЧ-2026да ғалаба қозониш эканлигини тан олди.

"Футболчи сифатидаги сўнгги орзум? Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиш. 2014 йилда Бразилияда жуда яқин эдик.

Мен келажакда ҳам янги авлодни илҳомлантиришни истайман. Уларга майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам ўзлигини сақлаб қолиш муҳимлигини кўрсатиш. Ўзига ишонган бўлиш, ўзгалар фикрига эътибор бермаслик, ўз характерига эга бўлиш. Биз шундай менталитетга эга бўлган футболчилар билан янги даврга қадам қўймоқдамиз ва мен бунга ўзимча кичик ҳисса қўшганимга ишонаман," - деди Депай.

Қўшимча қиламизки, Депай ўтган йилнинг сентябрь ойида жамоага келиб қўшилганидан сўнг, "Коринтианс" сафида барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урган ва 12 та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Киритилди: 16:53, 15.04.2025.
Ўқилди: 1549 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [4907]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [4001]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [3237]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3234]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3165]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [2843]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [2814]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2559]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2530]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2266]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.