"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйинида "Боруссия" Дортмундга ютқазиб қўйганидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
Ла Лига гранди Дортмунддаги ўйинда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди, аммо барибир кейинги босқичга чиқди. Ўтган ҳафтада "кўк-анорранглилар" ўз уйида "асаларилар"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этганди.
"Энг яхши ўйинимиз эмас, аммо бу айнан шундай шароитда содир бўлгани яхши, чунки биз барибир ярим финалга чиқдик," - деди де Йонг интервьюда.













