Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем "Арсенал" футболчиси Деклан Райснинг жарима зарбалари ҳақида фикр билдирди.
"Канонирлар" футболчиси ЕЧЛ чорак финалидан ўрин олган "Реал"га қарши илк ўйинда (3:0) жарима зарбасидан икки бор даҳшатли гол урганди.
"Декланнинг жарима зарбалари кутилмаган бўлди. У илгари бундай зарба бермаган. Бу ажойиб голлар бўлди", - деди Беллингем ватандошини мақтаб.













