Винисиус Жуниор Чемпионлар Лигаси плей-оффида бор йўғи 2 бор самарали ҳаракат амалга оширди.
"Реал" чорак финалнинг жавоб баҳсида "Арсенал"га (1:2, биринчи ўйин - 0:3) ютқазиб, турнирни тарк этди.
Мадридликлар вингери учрашувнинг 67-дақиқасида гол урди. Бу гол унинг жорий мавсуи плей-оффдаги 6 ўйиндаги илк голи бўлди. Бунгача бразилиялик "Манчестер Сити"га қарши ўйинда (3:2) фақатгина голли узатмани амалга оширганди.













