Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Марокаш Ямални кўндиришга уринган

Баҳо:
+ | -

Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Валид Реграгуи Ламин Ямални жамоага таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона"нинг 17 ёшли вингерининг отаси марокашлик.

"Ламин Ямал - авлод юлдузи. Биз уни Марокашда ўйнашга ишонтиришга ҳаракат қилдик, аммо у Испанияни танлади ва биз унга омад тилаймиз. Унинг ёшида қилган ишлари ақл бовар қилмайди.

Мен Ламин Ямал билан тўғридан-тўғри гаплашдим ва у менга ва Марокаш футбол федерациясига нисбатан ҳалол эди. Биз ҳамма нарсани синаб кўрдик, Марокаш билан амалга оширган лойиҳамиз ҳақида, мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Африка кубоги ҳақида, 2030 йилги жаҳон чемпионати ҳақида, мамлакатнинг Ламинга боғлиқлиги ҳақида гаплашдик... Лекин бу йигит ҳеч қачон ёлғон гапирмаган.

У билан гаплашгандан 2-3 кун ўтгач, у менга қўнғироқ қилди ва ҳурмат билан айтди: "Жаноб, сизнинг меҳрибонлигингиз учун раҳмат, лекин мен Испанияни танлайман. Мен ўзимни испанияликдек ҳис қиламан". У жуда ҳалол бола", деди Реграгуи.

Киритилди: 07:25, 17.04.2025.
Ўқилди: 1262 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6439]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6043]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3927]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [3020]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2319]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2288]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2268]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1998]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1872]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1803]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик